Мурожаат қилиш – Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мурожаатлар орқали халқимизнинг шарт-шароитлари, турмуш шароити, кайфияти хамда олиб борилаётган ислоҳотларга муносабатини билиш мумкин.
Бу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга оид қўйилган вазифанинг амалда таъминланаётгани натижасидир.
Ўзбекистон туман СЭО ва ЖС бўлимида 2023 йил давомида жами 10 та мурожаат рўйхатга олинган бўлиб, ушбу мурожаатларни атрофлича ўрганиб, ўрганиш натижалари хақида мурожаатчиларга ёзма равишда жавоб хатлари бериб, барча мурожаатлар ўз вақтида ижроси таъминланиб келмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон туман СЭО ва ЖС бўлимига юқори ташкилотлар ва махаллий ташкилотлардан 2023 йил давомида 160 дан ортиқ сўров ва топшириқлар келиб тушган бўлиб, ижроси ўз вақтида таъминланиб келмоқда.
Шунингдек, йил давомида 50 дан ортиқ янгидан ташкил этилаётган ва ташкилот қувватини ошириш борасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мурожаатлари 3 кун ичида ўрганилиб тегишли санитария хулосалари берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 200-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида 30 дан ортиқ лойиха хужжатлари ўрганилди.
Ўзбекистон туман Санитария эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими
бошлиғи: А.Сулаймонов
