Куз-қиш мавсуми келиши билан ахоли таморқасида етиштирилган сабзавотларнинг тугаши натижасида туман ахолиси томонидан уй шароитида санитария гигиена қоидаларига зид равишда тайёрланган консерва махсулотларини истеьмол қилиш оқибатида овқатдан захарланишнинг оғир тури ботулизм касаллиги келиб чиқиш холатлари кузатилиши мумкин.
Ботулизм – одам организмини оғир захарланиши билан ўтадиган захарланишнинг бир тури бўлиб, бу касалликни ботулизм қўзғатувчи споралар консерва тайёрлаш жараёнида гигиена қоидаларига риоя қилинмаганда сабзавот махсулотлари билан банка ичига тушганда хавосиз шароитда ривожланиб, хаёти давомида ишлаб чиқарган захар келтириб чиқаради. Ботулизм споралари 1000С хароратда 5 соатдан сўнг нобуд бўлишини хисобга олиш даркор. Қопқоғи махкам қилиб беркитилган идиш банкалари ичидаги махсулотлар совугандан сўнг, ўзига хос хавосиз бўшлиқ хосил бўлади. Бу эса консерва махсулотлари нотўғри тайёрланган ва сақланган тақдирда микроб ва спораларнинг ўсиши ва кўпайиши учун етарли шароит яратилади.
Ботулизм касаллигининг биринчи клиник белгилари – консерва махсулотлари истеъмол қилингандан сўнг, бир неча соат, баъзан бир, икки кун ўтгандан кейин бемор холсизланади, кўз олди қоронғулашади, боши оғрийди, оғзи қурийди, чанқайди ва кўнгли айнийди, бир икки маротаба қайд қилади. Вақт ўтиши билан кўз олдида туман пайдо бўлади, китоб ва рўзномалар ўқиганда харфлар сузади, кўзига нарсалар иккита бўлиб кўринади. Қовоқлари тушиб, кўзини очолмай қолади, ютиниши, гапириши қийинлашади, тили катталашади, оғзига сиғмай қолгандай бўлади, оғзига сўлак тўлиб ютиниши қийинлашади, нафас олиши юзаки, нафас етишмаётгандай бўлади, хатто ичган суюқлиги бурнидан қайтиб чиқади. Агар беморга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, нафас олиш марказининг фалажланиши натижасида беморда оғир асоратлар юзага келиб хатто ўлим холати рўй бериши мумкин.
Бундай кўнгилсизликка йўл қўймаслик учун нималарга эътибор бериш керак?
Энг аввало уй шароитида консерва махсулотларини тайёрламаслик, уларни истеьмол қилмаслик керак. Савдо шахобчаларида озиқ-овқат махсулотларини харид қилганда махсулотларининг сифатини кафолатловчи сертификатларни суриштириш ва махсулотнинг яроқлик муддатига эьтибор бериш керак.
Мабодо, консерва махсулотлари истеъмол қилингандан кейин кўнгил айниши, қусиш, дармонсизлик каби белгилар пайдо бўлса зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Акс холда касаллик оғир кечиб, нафас етишмаслиги юзага келиши, беморнинг хаёти хавф остида қолиши мумкин. Шифокор келгунга қадар эса уй шароитида ошқозон ювиш ҳам беморнинг хаётини сақлаб қолишда энг мухим ахамиятга эга.
Азиз тумандошлар! Ботулизм хавфли касаллик эканлигини унутманг! Хар биримиз ўзимиз ва оила аъзоларимиз саломатлиги учун масъул эканимизни унутмаслигимиз керак.
Ўзбекистон туман СЭО ва ЖС бўлими
санитария врачи М.Бозоров.
