Dushanba - Shanba 08:00 - 15:00 +998 73 539 13 01uzbekistonsestum@umail.uz

ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЙЎЛ.

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13-сентябрь 2022 йилдаги “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 374-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор асосида “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактик тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом ишлаб чиқилди. Низомнинг 2-бобида текширув иштирокчиларининг хуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, текширув ўтказишда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги хуқуқларга эга эканлиги:

  • Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларнинг текширув масалаларига алоқаси бўлмаган талабларни бажармаслик;
  • Текширув ўтказишда шахсан ёки ўз вакили орқали иштирок этиш;
  • Талаб қилинаётган хужжатларни, агар улар назорат қилувчи органга олдинги текширувларда кўрсатилган бўлса, тақдим этмаслик;
  • Текширув материаллари билан танишиш ва текширув далолатномаси бир нусхасини олиш;
  • Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-харакатлари юзасидан, шунингдек белгиланган тартибда текширув натижалари устидан шикоят қилиш;
  • Текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ (қарор, фармойиш) белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ва буйруқ нусхаси тадбиркорлик субъектига берилмаган, текширув ваколатли орган билан келишилмаган ёки хабардор этилмаган, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш хуқуқи берувчи махсус гувохнома бўлмаганда, текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганда назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини текширув ўтказиш учун ўз худуди ва биноларига қўймаслик ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа хуқуқларга ҳам эгадир.

Ўзбекистон туман СЭО ва ЖСБ санитария гигиена бўлими мудири                       Х.Амонов

Related Posts