Dushanba - Shanba 08:00 - 15:00 +998 73 539 13 01uzbekistonsestum@umail.uz

“БОТУЛИЗМ” КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИНГ!

     Куз-қиш мавсумида туман ахолиси томонидан уй шароитида санитария гигиена қоидаларига зид равишда тайёрланган консерва махсулотларини истеьмол қилиш оқибатида овқатдан захарланишнинг оғир тури ботулизм касаллиги  келиб чиқмоқда.

“Ботулизм” – одам организмини оғир захарланиши билан ўтадиган захарланишнинг бир тури бўлиб, бу касалликни анаэроб (хавосиз) шароитда яшовчи ботулизм таёқчалари хаёти давомида ишлаб чиқарган кучли захар (токсин) келтириб чиқаради, унинг спораси хавосиз шароитда ривожланади ва кўпаяди. Қопқоғи махкам қилиб беркитилган идиш банкалари ичидаги махсулотлар совугандан сўнг ўзига хос хавосиз бўшлиқ хосил бўлади. Бу эса консерва махсулотлари нотўғри тайёрланган ва сақланган тақдирда микроб ва спораларнинг ўсиши ва кўпайиши учун етарли шароит яратилади. Ботулизм тайёқчаларининг жадал ривожланиши натижасида маълум миқдорда газ чиқаради ва банка қопқоғи кўтарилиб қолади. 

         Ботулизм касаллигининг биринчи клиник белгилари – бу консерва махсулотлари истеъмол қилингандан сўнг, бир неча соат, баъзан бир, икки кун ўтгандан кейин бемор холсизланади, кўз олди қоронғулашади, бош оғрийди, оғзи қурийди, чанқайди ва кўнгли айнийди, бир икки маротаба қайд қилади. Вақт ўтиши билан кўз олдида туман пайдо бўлади, ўқиганда харфлар сузади, кўзига нарсалар иккита бўлиб кўринади. Қовоқлари тушиб, кўзини очолмай қолади, ютиниши, гапириши қийинлашади, тили катталашади, оғзига сиғмай қолгандай бўлади, оғзига сўлак тўлиб ютиниши қийинлашади, нафас олиши юзаки, нафас етишмаётгандай бўлади, хатто ичган суюқлиги бурнидан қайтиб чиқади. Бутун танадаги мускуллар пахтадай юмшаб, оёғини тутмайди, буйин мускуллари тутмаслигидан бош тушиб кетади, шунингдек юрак мускулларида ҳам мускул етишмовчилиги кузатилади. Агар беморга ўз вақтида тиббий ёрдами кўрсатилмаса, беморда оғир асоратлар юзага келиб хатто ўлим холати рўй бериши мумкин.

 Бундай кўнгилсизликка йўл қўймаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

Энг аввало уй шароитида консерва махсулотларини тайёрламаслик, уларни истеьмол қилмаслик керак. Савдо шахобчаларида озиқ-овқат махсулотларини харид қилганда махсулотларининг сифатини кафолатловчи сертификатларни суриштириш ва махсулотнинг яроқлик муддатига эьтибор бериш керак.

Мабодо, консерва махсулотлари, дудланган балиқ ва уйда тайёрланган қази истеъмол қилингандан кейин кўнгил айниши, қусиш, дармонсизлик каби белгилар пайдо бўлса дархол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Шифокор келгунга қадар эса уй шароитида ошқозон ювиш, шифохонада эса махсус даволаш ишлари олиб борилиб, беморга тезда ботулизмга қарши зардоблар юборилса беморнинг хаётини сақлаб қолишда энг мухим ахамиятга эга.

Азиз тумандошлар! Ботулизм хавфли касаллик эканлигини унутманг! Соғлигингиз ўз қўлингиздадир!Ўзбекистон туман СЭО ва ЖСБ санитария врачи  М. Бозоров.

Related Posts