

Ўзбекистон тумани СЭО ва ЖС бўлимида тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари масъуллари, тиббиёт ходимлари, ошхона ходимлари ва таъминотчи ташкилот вакиллари иштирокида ” Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва бехатар овқатланишни ташкил қилиш ” мавзусида семинар машғулот ташкил қилинди. семинарда туман СЭО ва ЖС бўлими мутахассислари А.Сулаймонов, М.Розиқов, Д.Мухаммаджоновалар соғлом овқатланишни ташкил қилиш, ботулизм, овқатдан оммавий захарланишларни олдини олиш мавзуларида маърузалар ўқишди.

