Ўзбекистон тумани СЭО ва ЖСБ ва “Инсон” ижтимоий маркази хамкорликда жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб туманда истиқомат қилувчи якка ёлғиз , ўзгалар парваришига мухтож , боқувчисини йўқотган фуқоролар хонадонларнинг яшаш уйлари ошхона ва хожатхоналарида турли юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказилди. Бу тадбирларда туман СЭО ва ЖСБ дезинфекция бўлими ходимлари иштирок этишди. Сентябрь ойи давомида 70 га яқин хонадонлар дезинфекция қилинди. Келгуси ойларда хам бу тадбирларни давом эттириш режалаштирилмоқда.


