Dushanba - Shanba 08:00 - 15:00 +998 73 539 13 01uzbekistonsestum@umail.uz

Коррупсияга қарши кураш йўлида….

Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.

Коррупция Лотинча “corruptio” сўзидан олинган бўлиб, “емирилиш”, “бузилиш” деган маъноларни англатади. Коррупсия шунчаки ёмон иллат эмас, балки бутун жамиятни, халқни, давлатни емирувчи, тараққиётга тўсиқ бўлувчи хавф ҳисобланади.

📌ПК-147 ва ПФ-71 ижроси юзасидан Бошқарма дастури вилоят хокимининг 231-11-0-Q/25 ва 230 карорлари ижроси юзасидан Санэпидқомита Ўзбекистон туман бўлимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш,  ходимларнинг одоб-аҳлоқ қоидалари ва ички меҳнат интизомига қатъий риоя қилишини назорат қилиш, ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига багишланган йигилиш утказилди.

Йигилишда сўзга чиқанлар Коррупсияга қарши курашда ҳалоллик — энг кучли восита эканлигини бу иллатга қарши курашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этиши таъкидлаб ўтилди. Коррупсия – бу фақат бирор кишининг пора олиши ёки қонунни бузиши эмас. Бу – бутун жамиятни ичдан емирадиган, халқнинг ишончини сўндирадиган, тараққиётга тўсиқ бўладиган хавфли иллатдир.

Коррупсия нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё давлатлари дуч келаётган жиддий муаммолардан биридир.

Санэпидқомита Ўзбекистон туман булими Ахборот хизмати.

Related Posts