Ичак гелминтозлари (гижжа) касалликлари бутун жаҳон бўйлаб кенг тарқалган хасталиклардан биридир. Айниқса, болаларда гижжаларнинг пайдо бўлиши катта хавф-хатарлардан саналади. Гижжалар бола организмининг ривожланишига, овқат ҳазм қилиш тизимига ёмон таъсир кўрсатади. Шифокорларнинг тахлилига кўра, ҳар 10 боланинг 8 нафарида гижжалар аниқланади. Демак, бугун бу масала долзарб бўлиб боряпти ва у ҳақда кўпроқ билиш, билганларимизни бошқаларга тарқатиш керак бўлади.
Гельминтозлар – инсон организмида яшаб, унинг соғлиғига жиддий зарар келтирувчи паразит чувалчанглар – гижжалар томонидан қўзғатиладиганбир гуруҳ касалликлар ҳисобланади.
Юқиш йўллари:
– мулоқот-маиший юқиш йўли – ифлос, тоза ювилмаган қўллар орқали;
– озиқ-овқат орқали юқиш йўли – ювилмаган мева-сабзавотлар, кўкатлар, очиқ сув ҳавзаларининг суви ва бошқа термик ишлов берилмаган озиқ-овқат маҳсулотлари орқали;
– кам ҳолатларда ҳаво-чанг орқали гельминтлар тухумларини ютиш ёки нафас олиш йўли орқали.
Гельминтлар билан зарарланганлик белгилари
- ўзини ёмон ҳис қилиш, кучсизлик, заифлик, тез чарчаб қолиш;
- юқори жиззакилик, сержаҳллик;
- аллергик реакциялар (тошмалар);
- иштаҳанинг пасайиши ёки аксинча доимий очлик ҳиссининг бўлиши;
- қориндаги оғриқлар, метеоризм ва бошқа диспепсик ўзгаришларнинг бўлиши;
- таъм сезиш ҳиссининг ўзгариши;
- баъзида тана ҳароратининг кўтарилиши;
- юқори нафас йўлларининг зарарланиши, қуруқ йўтал, хансираш, нафас етишмовчилиги;
- мушакларда ва бўғимлардаги оғриқлар.
Оддий шахсий ва жамоавий гигиена қоидаларига амал қилиш билан бу касалликларнинг олдини олиш мумкин:
- овқатланишдан олдин, ҳожатхонага киргандан кейин, кўчадан келгандан кейин, ҳайвонлар билан мулоқотдан ва тупроқ билан боғлиқ ишлардан кейин қўлларни яхшилаб совунлаб ювиш;
- хом ҳолатда истеъмол қилинадиган кўкатлар, меваларни 5-10 дақиқа оқиб турувчи сувда ювиш ва қайноқ сувда чайиб олиш;
- яхшилаб қайнатилган ва қовурилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш;
- қайнатилмаган сувларни, айниқса, очиқ сув ҳавзаларидаги сувларни қайнатмасдан истеъмол қилмаслик;
- яйловларга, ҳайвонлар сув ичадиган сув ҳавзаларига яқин жойлардаги ифлосланган чучук сув ҳавзаларида чўмилмаслик;
- ювиш ва дезинфекцион воситалар билан домий равишда хоналар ичида нам тозалаш ишларини олиб бориш;
- гилам ва наматлар, юмшоқ ўйинчоқлар, кўрпа ва ёстиқлар, тўшакларни чангютгич билан тозалаш ва очиқ ҳавода шамоллатиш;
- ўрин чойшаб-оқликларини ва ички кийимлар тозалигига эътиборни кучайтириш, уларни ювилгандан кейин дазмоллаш, ўзининг караватида ухлаш, бошқаларнинг шахсий гигиеник воситаларидан фойдаланмаслик;
- ичимлик сув жўмракларини, эшик тутқичларини, унитазлар, кечки тувакларни дезинфекцион воситалар билан ювиш ва устидан қайноқ сув қуйиш;
- уй ҳайвонларини ўз вақтида гельминтоз касалликларидан даволаш, уй ҳайвонларини боқишда уларни гельминтоз касалликлар билан касалланишини олдини олишдаги барча қоидаларга риоя қилиш;
- ўғит сифатида ҳайвонларнинг янги нажас/гўнгларини ишлатмаслиқ, фақат компостерлаш ва чиритиш ишлари ўтказилгандан сўнг фойдаланиш.
Хукуматимиз томонидан гелминтоз касалликларини камайтириш мақсадида чора-тадбирлар кўрилмоқда жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги “Ахолига курсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора- тадбирлари тугрисида”ги ПК-5198-сонли Карори ва 2020 йил 10 ноябрдаги “ Ахолининг соглом овкатланишини таъминлаш буйича кушимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПК-4887-сон карори асосида 2-10 ёшдаги болаларнинг соглигини яхшилаш хамда туманда ичак гельминтози билан касалланишни камайтириш максадида Туман санитария-эпидемиолгик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан 2023 йил декабрь ойида 51600 дона альбеворм ва 23000 дона вермокс дори воситалари олиниб келиниб тумандаги гижжа тухумлари аниқланган ва улар билан мулоқотда бўлган 2-10 ёшли болаларни даволаш ва профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ота-оналар болаларининг соғлиғига бефарқ бўлмасдан фарзандларини паразитар касалликларни олдини олиш мақсадида зарурий текширувлардан ўтказишлари ва шифокор кўрсатмаларига амал қилинса болаларнинг гелминтоз касалликлари билан касалланишини олди олинади.
Ўзбекистон тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими паразитологи : Д.Юлдашев
