Фасциолёз – жигар ва ўт йўлларини зарарлайдиган, трематодалар гурухига кирувчи, одам ва хайвонларда учрайдиган, оғиз орқали юқадиган, сурункали кечувчи биогельминтоз гижжадир. Асосий касаллик манбаи бўлиб асосан ўтхўр йирик ва майда шохли хайвонлар, отлар, туялар, кемирувчилар, баъзан одамлар ҳисобланади. Оралиқ хўжайин ичимлик суви – чиғаноқларидир, яъни бу иккита жонли тирик организмда хаёт кечиради.
Инсонга фасциолёз юқишида зарарланган ҳайвонлар манба бўлиб хизмат қилади, шовул, томорқа кўкатлари, салат ўтларини ювмасдан истемол қилганида юқади, шунингдек турғун сувларда кўкатлар, сабзавот ва меваларни ювганда, ариқ, зовур, сой ва қудуқ сувларидан ичимлик суви сифатида ичганда ёки чўмилганда тасодифан гижжани (адолескарий) ютиб юборганида юқади. Жигар қурти тухуми (адолескарий) сувда, нам тупроқда 2 йилгача яшайди. Жигар қурти кўпинча ўтхўр хайвонларни, кам холларда тасодифий юққанда одамларни ўт пуфаги, ўт йўллари ва жигарида текинхўрлик қилиб яшайди. Фасциола инсон организмида 10 йил ва ундан ортиқроқ яшаши мумкин.
Инсон организмига нечта гижжа – қурт юққанлигига қараб, яширин даври 1 – 8 ҳафтагача давом этиши мумкин. Фасциолёз билан оғриган беморларни ўткир шаклида иситма, ҳолсизлик, тез чарчаш, дармонсизлик, иштаха пасайиши, бош оғриғидан шикоят қиладилар. Иситма субфебрил ёки юқори (39-40 гача) бўлиши мумкин. Терига эшшакеми тошиши ва терининг қичиши, кўз ости шиши, қонда юқори (80-85% гача) эозинофилия пайдо бўлади. Кўнгил айниши, қусиш, ошқозон сохасида ва ўнг қовурға остида оғриқ, сариқлик билан кечадиган жигар катталашиши, жигарни зичлашиши, ушлаб кўрилганда оғриқли бўлиши кузатилади. Сурункали шаклида жигар хажми катталашган, ўнг қовурға остида оғриқ, бадан сарғайиши, қонда транссаминаза активлигини ошиши кузатилади. Узоқ вақт фасциолёз бўлиши кўнгил айниш, қайт қилиш, кекириш, жиғилдон қайнаши, камқонлик, жигар яллиғланиши, жигар циррози ривожланишига олиб келади. Иккиламчи инфекция йирингли холецистит ва холангит, жигар абцесслари, ўт йўлларининг димланишига, ўтнинг кўйиқлашишига, организм захарланиши билан кечади. Фасциолёз касаллиги – Фарғона вилоятида сўнгги йилларда кўплаб қайд этилмоқда. Биринчи маротаба 2014 йилда касаллик аниқланган бўлса, ҳозирги кунда йилдан йилга ортиб бормоқда. Масалан; 2018 йилда 20 нафар фасциолёз касаллиги аниқланган бўлса, 2019 йилда 37 нафар, 2020 йилнинг 18 нафар, 2021 йилда 28 нафар беморлар аниқланди. Касалланган 2 нафар бемор вафот этди. Касаллик билан 78 % қишлоқ ахолиси, 22 % шахар ахолиси касалланган. Касаллик асосан қишлоқ хўжалиги, чорвачилик кенг тарқалган худудларда хамда, сой, зовур ва ариқ сувларидан қишлоқ хўжалигида, ичимлик суви сифатида кенг кўламда фойдаланувчи туманларда учрамоқда. Фасциолёзни ўткир фазасини аниқлаш мушкул, сабаби тухумларини 3-4 ойдан кейин қўйиши туфайли лаборатория текширувлари камсамарали хисобланади, фақат анамнестик, эпидемиологик, инструментал ва клиник маълумотлар асосида ташхис қўйиш мумкин, шунинг учун 17 нафар беморларда лаборатория текширувлари орқали топилган холос. Қолган барча беморлар ультратовуш текшируви (УЗИ) орқали жигар ва ўт пуфаги, ўт йўлларини текшириш орқали аниқланган.
Ўзбекистон туман СЭО ва ЖСБ
паразитология бўлими мудири Х.Кимсанова
