Dushanba - Shanba 08:00 - 15:00 +998 73 539 13 01uzbekistonsestum@umail.uz

ЎТКИР ЮҚУМЛИ ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИ 

Ўткир юқумли ичак касалликлари – патоген ичак бактериялари, шартли патоген қўзғатувчилар ва вируслар келтириб чиқарадиган, натижада ошқозон ичак тизимини жарохатланиши, интоксикатция ва сувсизланиш хамда турли асоратлар билан кечадиган касалликлардир. Бактериал дизинтерия, эшерихиозлар, кампилобактериозлар, иерсинозлар, ротавирусли инфекциялар шулар жумласидандир. Ушбу касалликлар йил давомида кузатилади лекин мавсумий кўтарилиши май-июнь ойларига ва камайиши октябрь-ноябрь ойларига тўғри келади.

     Ўткир юқумли ичак касалликларини юқиш йўллари асосан фекал-орал, алиментар, ифлосланган сув, маиший-мулоқот йўли орқали юқади. Касаллик асосан 3 ёшгача бўлган болалар орасида кўпроқ учрайди. Сабаби бу ёшдаги болаларда ошқозон-ичак тизими хали тўла катталарники сингари ривожланмаган, шахсий-гигиенага тўла риоя қилмаслиги хамда имунитет тизими кучсиз бўлади. Ўткир ичак касалликларида беморларни аниқлаш  асосан даволаш-профилактика муассасалари врачлари томонидан тиббий кўрик вақтида, потранажларни уйма-уй юришида хамда диспансеризациянинг барча босқичларида амалга оширилади.

Касалликнинг асосий белгилари холсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорни оғриб ич кетиши, базан тана хароратини кўтарилиши каби белгилар билан кечади. Ушбу белгилар кузатилганда бемор ўз вақтида шифокорга мурожат этмаса, турли хил асоратлар жумладан ошқозон-ичак тизимида ялиғланишлар, яралар, тешилишлар, каби асоратлар келиб чиқиши мумкин. Малумотларга қараганда ўткир юқумли ичак касаллиги ташхиси билан шифохонага ётқизилганларнинг 25-45% ни ротавирус инфексияси ташкил этади ва касаллиунинг 70% куз-қиш ойларига тўғри келади. Касаллик 2 ёшгача бўлган болалар ўртасида (90% холатларда) кўпроқ қайд этилади.

Хозирги вақтда мамлакатимизда ротавируслар келтириб чиқарадиган ўткир юқумли ичак касалликларига қарши бепул режали  эмлаш ташкил этилган бўлиб, бола 2 ва 3 ойлигада томчи шаклида эмлама олади.  

Ўткир ичак касалликларини олдини олишда овқатланишдан олдин қўлларни совунлаб ювиш, тирноқларни ўз вақтида олиш, қўлларни доимо покиза сақлаш каби шахсий гигиенанинг рўли жуда катта. (Бежизга бу касалликларни “ифлос қўл касалликлари” дейилмаган). Бундан ташқари очиқ сув хавзаларини ифлосланишини олдини олиш, сифатли ичимлик сув ва озиқ овқат махсулотларини истемол қилиш ўткир юқумли ичак касалликларини олдини олиш гаровидир. Зеро касалликни даволашдан кўра уни олдини олган афзал.

Ўзбекистон тумани СЭО ва ЖСбўлимиврач эпидемиологи:                                          Ж.Азимов

Related Posts